| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
одамларга аён бўлади. Чунки инсон ё яшаш ё зироат учун қарзга муҳтож бўлади. Биринчи эҳтиёжни Ислом ҳар бир фуқарога тирикчилик ўтказишнинг кафолатлашининг ўзи билан қондиради. Иккинчи эҳтиёжни эса муҳтожга рибосиз қарз бериш билан қондиради. Ибн Ҳиббон ва ибн Можа ибн Масъуддан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
«مَا مِنْ مُسْلِمٍ يُقْرِضُ مُسْلِمًا قَرْضًا مَرَّتَيْنِ إِلاَّ كَانَ كَصَدَقَتِهَا مَرَّةً»
«қайси бир мусулмон яна бир мусулмонга икки марта қарз берса, бир марта садақа бергандек бўлади», деганлар. Муҳтожга қарз бериш мандубдир. Қарз сўраш макруҳ эмас. У ҳам мандуб. Зеро, Пайғамбар с.а.в. ҳам қарз сўраганлар. Модомики, қарз берувчи учун ҳам, олувчи учун ҳам мандуб экан, рибонинг иқтисодий ҳаётга нақадар зарарлиги, уни жамиятдан қувиб юбориш зарурлиги ўз ўзидан аён бўлади. Бу иш исломий низом асосидаги қонун ва йўлланма билан амалга ошади.
Рибо йўқ қилинса, бугунги мавжуд банкларнинг ҳожати қолмайди. Байтулмолнинг ўзи қарз сўровчининг молдан фойдаланиш имконияти борлигини текшириб билганидан кейин кейин фоиз қўймасдан қарз бераверади. Умар ибн Хаттоб р.а. Ироқдаги деҳқонларга ўз ерларидан фойдаланишлари учун байтулмолдан пул берган. Шаръий ҳукм шуки, деҳқонларга ерларини ишлатиб фойда (ғалла) чиқариб олишларига имконият берадиган даражада байтулмолдан маблағ берилади. Имом Абу Юсуфдан ривоят қилинади: «Тирикчилик ўтказолмаётган одамга ердан ишлаб фойдаланиши учун байтулмолдан қарз берилади». Байтулмол деҳқонларга зироат учун қарз бергани каби тирикчиликка муҳтож бўлган якка ҳолда ишлайдиганларга ҳам қарз беради. Умар р.а. деҳқонларга тирикчиликларини ўтказишга муҳтож бўлганлари учун пул берган. Шунга кўра, маҳсулотни кўпайтириш учун бой деҳқонларга байтулмолдан ҳеч нарса берилмайди. Тирикчилигини ўтказишга муҳтож бўлган бошқа одамлар мазкур деҳқонларга қиёс қилинади. Негаки,
«أَعْطَى الرَّسُولُ رَجُلاً حَبْلاً وَفَأْسًا لِيَحْتَطِبَ مِنْ أَجْلٍ أَنْ يَأْكُلَ»
«Пайғамбар с.а.в. бир кишига тирикчилик қилиш учун, ўтин қилиб сот, деб арқон ва болта берганлар».
Шуни ҳам айтиш лозимки, рибони тарк этиш исломий жамиятнинг ё исломий давлатнинг ёки қарз берадиган одамнинг борлигига қараб қолган иш эмас. Рибо ҳаромдир. Исломий давлат ё исломий жамият ёки қарз берадиган одам бўладими, йўқми, уни тарк қилиш вожиб.
38-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|